Шимолий Корея ва Жанубий Корея автомобиль ва темир йўлларини бирлаштирмоқчи

18:00 26 Декабрь 2018 Дунё
711 0

Архив фото

Бугун Шимолий Кореянинг Пханмун темир йўл станциясида КХДР ҳамда Жанубий Корея темир ва автомобиль йўлларини бирлаштириш ҳамда уларни модернизация қилиш ишлари бошланиши шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди.

Бу ҳақда YTN телеканали хабар берди. Тадбирда ҳар икки давлатдан юқори мартабали шахслар, шунингдек, Хитой, Мўғилистон ва Россиядан вакиллар иштирок этди. Меҳмонлар Сеулдан Шимолий Кореяга махсус поездда олиб келинди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойида Пхеньянда бўлиб ўтган саммитда Шимолий Корея ва Жанубий Корея темир йўлларни бирлаштириш бўйича келишувга эришган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019