Шимолий Корея ўз ҳудудидаги ядро полигонини бузишни бошлади 

14:19 15 Май 2018 Дунё
527 0
Фото: Комсомольская правда

Шимолий Кореяда мамлакат шимоли-шарқидаги йирик Пхунгери ядро полигонини бузиш ишлари бошланди. Бу ҳақда АҚШдаги Жон Хопкинс номидаги университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари маълум қилди.

“7 май куни тижорий сунъий йўлдошлардан олинган тавсвирлар шуни кўрсатмоқдаки, синов полигонини бузиш ишлари бошланган. Хусусан, шимолий, ғарбий ва жанубий кириш йўлларидаги бир нечта тезкор таъминот иншоотлари олиб ташланган”, — деб ёзади экспертлар ҳисоботига асосланиб “38 North”.

Тасвирларда тупроқ олиб келадиган вагонлар учун мавжуд туннел рельслари бузилганини ҳам кўриш мумкин. Бироқ йирик ва катта аҳамиятга эга биноларга ҳозирча тегилмаяпти. 

Шимолий Корея раҳбарияти об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб Пхунгерининг расман ёпилиш маросими 23 — 25 май кунлари оралиғида бўлиб ўтишини билдирган.  
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019