Шимолий Корея Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлиши мумкин

10:48 13 Сентябр 2018 Спорт
717 0

“ЖЧ-2030” Осиёда бўлиб ўтиши мумкин, дея хабар тарқатди Yonhap агентлиги. Манбага кўра, Жанубий Корея ҳукумати ушбу мундиалга Хитой, Япония ва КХДР давлатлари билан биргаликда қўшма ариза топширишни режалаштирмоқда.

“Шу тариқа биз Осиё шимоли-ғарбини Корея яримороли билан боғлашга эришишимиз мумкин”, - дея тушунтирган Жанубий Корея спорт вазири То Чонг Ҳванг.

Таъкидлаш ўринлики, “ЖЧ-2002”га Япония ва Жанубий Корея биргаликда мезбонлик қилган эди.

Агентлик хабарида қўшимча қилинишича, жанублик корейслар 2032 йилги ёзги Олимпиада мезбонлиги учун КХДР билан биргаликда ариза топшириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Аввал ўзаро уруш вазиятида бўлган мамлакатлар ушбу турнирни ўз пойтахтлари – Сеул ва Пхеньянда ташкил этишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги ёзги Олимпиада Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтади.

Аввалроқ Аргентина, Уругвай ва Парагвай мамлакатлари “ЖЧ-2030” мезбонлиги учун курашиши эълон қилинганди. Африка қитъасидан Жазоир, Марокаш ва Тунис давлатлари ҳам шунга даъвогарлик қилмоқда. Сентябрь ойи бошида эса Буюк Британия ва Ирландия ҳисоб бўйича 24-жаҳон чемпионатини ўзида ўтказмоқчи экани маълум бўлганди.

Таъкидлаш жоиз, 2030 йилда илк мундиал ташкил этилганига 100 йил тўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019