Шифокорлар майдонда куч синашди

09:45 23 Апрель 2019 Спорт
851 0

Куни кеча Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси қошидаги сунъий қопламали майдонда Тошкент шаҳридаги етакчи даволаш муассасаларинг жамоалари ўртасида ўтказилган анъанавий “Nobel Cup-2019” мини-футбол турнири ниҳоясига етди.

Бу йилги турнирда шифокорларнинг 24 жамоаси қатнашди. Улар орасида Тошкент Тиббиёт академияси ва Республика дерматология ва венерология илмий-тадқиқот институти жамоалари ўзларининг пухта тайёрланганликлари билан ажралиб турди. Сурункали ёмғир остида ўтган ҳаяжонли ва курашларга бой финал мусобақаларида Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг ТМА-Кардиология” жамоаси 3-ўринга, Тошкент Тиббиёт академияси “Лордес” жамоаси 2-ўринга сазовор деб топилди. “Нажот-Шифо” хусусий клиникаси жамоаси эса турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида ғолибларга қимматбаҳо эсдалик совғалари ва ғолиблик кубоклари, шунингдек, “Энг яхши гол урувчи”, “Жентльмен ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” , “Энг яхши ҳужумчи” ва “Энг яхши ҳимоячи” каби номинациялар бўйича мукофотлар топширилди.

Анъанавий “Nobel Cup” турнири республикамизда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” фармацевтика корхонаси ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамкорлигида 2007 йилдан буён ўтказиб келинади. Бу йилги турнир “Шифокорлар - соғлом турмуш тарзи учун” ҳамда шиори остида бўлиб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019