ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши қачон ўтиши маълум бўлди

17:44 19 Апрель 2018 Сиёсат
840 0

Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 24 апрель куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилди. 

Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот манбаси Хитой халқаро радиоси маълумотига асосланиб хабар берди.

Хуа Чуньиннинг айтишича, бу ШҲТга аъзо давлатлар таркиби ўтган йилда кенгайгандан кейинги илк йиғилишидир. Бундан кўзланган мақсад Циндаода мазкур ташкилотнинг навбатдаги саммитига тайёргарлик ишларини олиб боришдир.

Учрашувда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ТИВ раҳбарлари, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори Евгений Сисоев иштирок этади.

Хуа Чуньин иштирокчилар ШҲТ доирасидаги турли соҳаларга оид ҳамкорликка тегишли муҳим халқаро ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиниши, қатор ҳужжатларга имзо чекилиши, йиғилиш якуни бўйича коммюнике чиқарилишини ҳам қайд этиб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019