ШҲТга аъзо давлатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари мессенжерлардан террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашади

18:16 08 Июнь 2018 Дунё
587 0
Фото: tecnowebstudio.com

Кеча Россия бош прокуратурасида ШҲТ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар террорчиларнинг интернет технологиялари ва мессенжерлардан фойдаланишига қарши курашиш бўйича тажриба алмашдилар. Бу ҳақида ушбу идора матбуот хизмати хабар берди.

“Тадбир давомида террорчилик мақсадларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашилди. Асосий эътибор радикаллашув ва зўравонлик экстремизми билан кураш масаласига қаратилди”, дейилади хабарда.

Муҳокамаларда соҳадаги илғор амалиётлар ҳам кўриб чиқилиб, бу борада ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Учрашувда Эрон, Ҳиндистон бош прокурорлари ўринбосарлари, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон ва ЖАР ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019