Ўзбeкистон дeлeгацияси Москвага ташриф буюрди

13:39 13 Июль 2018 Жамият
215 0
Фото: Спутник

2018 йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувахитов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Москва шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ТИВ вакиллари томонидан халқаро муносабатлар ривожланишининг ҳозирги шароитларида ШҲТ олдида турган асосий вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг долзарб минтақавий ва глобал муаммолар бўйича келишилган мавқеларини амалий татбиқ этиш, бошқа кўп томонлама тузилмалар, аввало БМТ, АСEАН, МДҲ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш билан алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар