Шерзод Шерматов: «Мактаб таълими тизимидаги муаммолар юзасидан 3 кунда 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди»

10:12 25 Июнь 2018 Жамият
695 3
Фото: ХПК

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича таклиф сўраб, Facebook‘даги саҳифасида халққа мурожаат билан чиққани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, вазир шу кунгача юборилган таклифлар сонига аниқлик киритган.

“Президентимиз томонидан халқ таълими тизими мамлакатимиз келажаги учун энг муҳим соҳалардан эканлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилган эди. Бу ҳақиқатда халқимиз учун жуда долзарб соҳа эканлигини биргина мавжуд муаммоларни ечими бўйича одамлардан йиғилган онлайн-форма орқали юборилган таклифлар сонидан ҳам билса бўлар экан: 3 кунда 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушибди, ҳали ҳам давом этяпти.

Энди ушбу таклифларни таҳлил қилиб, уларни тизимли равишда ечимини топиш бўйича ишлашимиз керак. Ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги тузилмасини қайта тасдиқлаш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқяпмиз ва имкони борича ушбу лойиҳада ечими тез бўлиши мумкин масалаларни киритишга ҳаракат қиламиз. Янги тузилма тасдиқланиб, Вазирликда самарали ишлайдиган командани шакллантириб олганимиздан кейин эса тизимли равишда муаммолар ечими бўйича ишланади”, деб ёзган Шерзод Шерматов ўзининг Facebook‘даги расмий саҳифасида.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Assalomu-alaykum hurmatli Sherzod Shermatov meni o'qituvchi sifatida taklifim shuki maktablarda o'tkaziladigan fan olimpiadalari va bilimlar bellashuvini o'tkazishda juda kuchli nazorat o'rnatish kerak. Sinovlarni o'tkazish jaroyanida iloji bo'lsa onlayin tarzda o'tkazish kerak, shunda haqiqat va adolat kamol topadi va bilimli o'quvchilarni saralab olishga imkon bo'ladi.

17:2526.06.2018

Кўп ўқилганлар