Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

09:57 23 Октябр 2019 Жамият
353 0

 22 октябрь куни Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маcъул ходими Абдулла Турсунов иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бобоқулов Ўрал Абрайқулович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Шеробод тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Амиров Алишер Хуррамович Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Амиров Алишер Хуррамович 1977 йилнинг 19 августида Бойсун туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

2016 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар, “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, сессияда Юнусов Баҳодир Холёрович туман прокурори, Аминқулов Беҳзод Иброҳимович туман ички ишлар бўлими бошлиғи, Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тасдиқланди.

Сессияда сўзга чиққанлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш йўлида ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилиб, кўзланган марраларга эришиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019