“Шереметьево”да ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

10:35 06 Май 2019 Дунё
524 0

Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги ҳақида расмий баёнот берди.

“2019 йилнинг 6 май куни эрталаб ҳолатига кўра 5 майда Москвадаги “Шереметьево” аэропортига самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакатимизнинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлимига тасдиқлади“, дейилади ТИВ хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019