Шавкат Мирзиёев жабрланганлардан кўнгил сўради ва Тошкентга қайтиб келди

21:36 02 Май 2020 Сиёсат
513 0

Президент Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлади.

Ҳукумат комиссиясига берилган кўрсатмалар асосида сув босган ҳудудларни тозалаш, қурилиш ва таъмирлаш, турмуш маромини йўлга қўйиш бўйича узлуксиз иш давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2 май тунда Тошкентга қайтиб келди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?