Шавкат Мирзиёев Зеленскийни Украина президентлиги учун сайловлардаги ғалабаси билан табриклади

11:34 24 Апрель 2019 Сиёсат
1783 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Президентлиги учун ўтган сайловларда ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ”Халқ сўзи”га маълум қилди.

“Ишончим комилки, анъанавий дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон - Украина муносабатлари бундан буён ҳам мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораверади”, - дейилади давлатимиз раҳбарининг қутловида.

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлиқ, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятида фаровонлик ва муваффақиятлар, дўстона Украина халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019