Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Қўшма баёнотни имзолади

16:13 13 Сентябр 2018 Сиёсат
863 0

Ўзбекистон ва Беларусь раҳбарларининг самарали музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Қўшма баёнотни имзолади.

Ташриф доирасида шерикликнинг устувор йўналишлари бўйича 19 ҳужжат имзоланди. 2019-2023 йилларда социал-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро шартнома ва уни амалга ошириш дастури улар орасида алоҳида аҳамиятга эгадир.

Бундан ташқари, куни кеча ўтган бизнес-форумда умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома ва битимлар имзолангани таъкидланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда давлат раҳбарлари музокаралар очиқ ва ишонч руҳида ўтгани, натижалар шунга яраша мустаҳкам ва кенг кўламли бўлишини қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Президентининг 24 йилдан кейинги ташрифи том маънода тарихий бўлгани, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитганини таъкидлади.

Ташриф давомидаги муҳокамалар Ўзбекистон ва Беларуснинг кўп қиррали шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини тасдиқлади. Бу ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга кучли суръат бағишлаб, уни сифат жиҳатидан янги, янада юксак босқичга олиб чиқади, деди давлатимиз раҳбари.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг расмий ташрифи давом этмоқда.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019