Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентини табриклади

17:25 28 Июнь 2019 Сиёсат
423 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркманистон Президентини туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади.

Бугунги Туркманистон Президент Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарлигида давлат ва жамият қурилиши соҳасида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида улкан ютуқларга эришаётгани алоҳида қайд этилди.

Туркманистоннинг халқаро нуфузи изчил юксалиб бораётгани таъкидланди. Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ушбу ташкилот ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида навбатдаги резолюция қабул қилингани, 2020-2021 йилларда мамлакатда самбо ва трек велоспорти бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилиши бундан далолат беради.

Президентлар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, транспорт, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги кооперацияни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Президентлар Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини фаоллаштириш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги самарали ишбилармонлик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни давом эттириш лозимлигини айтиб ўтдилар.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги, бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор тараққиёти йўлида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019