Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

12:25 16 Май 2019 Сиёсат
701 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 15 майда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Жаноби Олийлари билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида ҳар икки давлат раҳбарлари кириб келган муборак ва қутлуғ Рамазони шариф муносабати билан бир-бирларига ўзларининг қизғин табрикларини чин дилдан изҳор этиб, энг эзгу ва самимий тилакларини билдирдилар.

Президентлар анъанавий дўстлик, қардошлик ҳамда стратегик шерикликка асосланган ҳамкорлик алоқалари барча соҳаларда, жумладан савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда тобора жадаллашиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Томонлар Олий даражадаги ўзбек-турк стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.

Дўстона руҳда кечган мулоқот чоғида давлатлар раҳбарлари ҳар икки халққа фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва бардавом юксалиш тиладилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019