Шавкат Мирзиёев Циндаога етиб борди

16:03 08 Июнь 2018 Сиёсат
1839 0

Президент Шавкат Мирзиёев  8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Саммит доирасида Президентимизнинг Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?