Шавкат Мирзиёев: Сирдарёда қилинган ишлардан кўра қилинадиган ишлар кўп

19:58 13 Апрель 2018 Сиёсат
1378 0

Сайхунобод туманидаги 8-мусиқа ва санъат мактабида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бошланди

Давлатмиз раҳбари ўтган йили май ойидаги ташрифдан сўнг кўплаб лойиҳалар амалга оширилгани, лекин қилинган ишлардан кўра қилинадиган ишлар кўплигини таъкидлади. 

Энг катта вазифамиз – одамларни рози қилиш, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун янги корхоналар ташкил этиб, аҳолини иш билан таъминлаш, уларга ўз ҳаётларини яхшилаши учун имконият яратиш, даромад манбаини топиб бериш зарур.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019