Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятидаги саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди

19:54 13 Апрель 2018 Сиёсат
619 0

Сирдарё туманида вилоят саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев «Crocus uz compozit» корхонасининг ирригация лотоклари ишлаб чиқариш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди. Жорий йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада композит материалдан йилига 180 минг метр лоток ва қувурлар ишлаб чиқарилади. 150 киши иш билан таъминланади.

Президент суғоришда исрофгарчилик кўплиги, бундай сифатли лотоклар сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланишда долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Идеал аср» корхонасида ишлаб чиқарилаётган газ тежаш ускуналарининг аҳамиятига тўхталиб, бундай механизмларни ҳамма жойда ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар