Шавкат Мирзиёев: Синфларда ўқувчилар сонини, ҳафталик дарс юкламасини камида 5 — 10 фоизга тушириш керак

13:46 03 Ноябрь 2018 Жамият
1083 0

Бу ҳақда 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

Йиғилишда мактабларда билим бериш ва ўзлаштириш даражаси бугунги замон талабларига мос эмаслиги танқид қилинди. 10, 11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуа­лари ташкил этиш ва уларни ­жиҳозлаш ишлари қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатимиз бўйича синфларда ўқувчилар сони ўртача 23, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 40 нафарни ташкил этади. Бизда ҳар 13 ўқувчига битта ўқитувчи тўғри келади, ривожланган давлатларда бу 10 нафардан ошмайди. Синфларда ўқувчилар сонини, ҳафталик дарс юкламасини камида 5 — 10 фоизга тушириш керак, деди давлатимиз раҳбари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019