Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

11:29 21 Март 2020 Сиёсат
425 0

Фото: mid.ru

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, Сергей Лавров Ўзбекистон-Россия стратегик шериклигини ривожлантириш, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида дўстлик муносабатлари ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим минтақавий ва глобал аҳамиятга эга ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Ўз навбатида, 21 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамкасби Сергей Лавровга 70 ёшга тўлгани муносабати билан табрик мактуби йўллади.

Табрикда Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбарининг ҳозирги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга чиқаришга, стратегик ва шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси юқори баҳоланди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб боришига ишонч билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?