Шавкат Мирзиёев Самарқандда енгил метро қуриш бўйича кўрсатма берди

17:56 29 Июль 2019 Иқтисодиёт
197 0

Яқин вақт ичида Самарқанд вилоятида енгил метро қурилиши бошланади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида туристик марказ қурилиши лойиҳаси таклифи билан танишди. Мажмуа учун 360 гектар ер ажратилиши, унинг 80 гектарида анжуманлар маркази, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар қурилиши мўлжалланган.

Меҳмонхоналар 5, 4 ва 3 юлдузли бўлиб, барча тоифадаги сайёҳларни қамраб олади. Сайилгоҳлар, сузиш жойлари, сунъий оролчалар, ресторанлар ташкил этилади.Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, транспорт инфраструктураси билан таъминлаш ва уни ривожлантириш мақсадида Президент енгил метро қурилишини бошлаш тўғрисида кўрсатма берган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019