Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш бўйича кўрсатмалар берди

10:53 26 Июль 2019 Сиёсат
443 0

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур бандаргоҳни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.

Давлатимиз раҳбари замонавий бошқарувни жорий қилиш, реконструкция мобайнида эса поезд ва автобуслар қатновини кўпайтириш, аҳоли ва туристларга муқобил қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?