Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Ҳукумат комиссияси тузилди

19:32 20 Апрель 2019 Жамият
624 0

2019 йил 20 апрел куни соат 05:09да Қозоғистон Республикаси Жамбул области Кордай туманидан ўтувчи «Чимкент-Олмаота» йўналишидаги автомобиль йўлининг 181 километрида салонида 49 нафар йўловчи бўлган автобус йўл транспорт ҳодисасига учраган. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 11 нафар фуқаро вафот этган бўлиб, улардан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган. Вафот этган фуқаролар: 1. Абдухаликов Ўринбой Мирхамид ўғли – 04.11.1993й.т. Тошкент вилояти Охангарон туманида истиқомат қилган. 2. Эрмекбаева Дилором Абдукаликовна – 22.12.1972й.т. Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида истиқомат қилган. 3. Калмуратов Алишер Сафарбаевич – 03.12.1988й.т. Тошкент вилоятида истиқомат қилган.

Шунингдек, 32 нафар фуқаролар, шундан 13 нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражада тан-жарохатлари олган, улардан 3 нафари оғир аҳволда. Жабрланган барча фуқаролар Кордай туманидаги шифохонага ётказилган. Воқеа жойига Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари зудлик билан этиб боришган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ҳамкорликда барча зарурий чоралар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев топшириғига кўра Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакилларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия аъзолари воқеа жойига жабрланганларга ёрдам бериш ва йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини ўрганиш учун чиқишган. Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон томони билан келишган ҳолда вафот этган ва жабрланганларни ватанига қайтариш ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича топшириқ берилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019