Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни табриклади

17:57 23 Апрель 2019 Сиёсат
448 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентимиз Қозоғистон раҳбарини жорий йил 9 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига номзод этиб илгари сурилгани билан қутлади ҳамда ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг ўтказилишида муваффақият тилади.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил 14-15 апрель кунлари Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи натижаларини юксак баҳоладилар.

Эришилган келишувлар ҳамда саноат, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм йўналишларида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг ишбилармонликка оид тадбирлар ва маданий-гуманитар алмашинувларга бой дастури қардош халқларимизнинг янада яқин бўлишига хизмат қилиши таъкидланди.

Қозоғистон Президенти табрик ва самимий тилаклар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни стратегик шериклик, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига таянган ҳолда мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишларини таъкидладилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019