Шавкат Мирзиёев: Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз

00:19 21 Январь 2019 Сиёсат
549 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимиз делегацияси жойлашган меҳмонхона олдида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди.

— Ривожланган давлатлар барча соҳага илмий ёндашиб натижага эришишган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ёшларга ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришни таклиф этди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019