Шавкат Мирзиёев: “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман”

13:34 21 Июнь 2018 Сиёсат
1159 0

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида алоҳида қайд этилди.

“ЎзА”нинг хабар беришича, Бош вазир А. Арипов бошқарган йиғилишда халқ таълими тизимидаги ўрганишлар натижалари таҳлил этилиб, Президентимиз соҳанинг ҳозирги аҳволидан умуман қониқмаётгани, тегишли топшириқлар берилганига қарамай сезиларли ўзгариш бўлмагани танқид остига олинди. Шунинг учун тизимнинг асосий раҳбарлари ўз лавозимларидан озод этилди.

Таълим тизими ходимларининг турли хил тозалаш, дала ишларида дастёрга айлантирилгани уларнинг иш сифатига салбий таъсир кўрсатиб келди. Президент томонидан мажбурий меҳнатни тақиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилинганига қарамай, жойлардаги айрим мансабдор шахслар ҳамон бу “хумор”дан воз кеча олмаётгани аччиқ ҳақиқат.

Эндиликда бундай ҳолатларга бутулай чек қўйилади ва бундай қилмишни содир этган шахслар жиноий жавобгарликкача тортилади.

Ўқитувчи – жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлиши даркор. Бунинг учун барча чоралар кўрилади. Зеро, жаҳондаги энг ривожланган давлатлардан ҳисобланган Япония, Сингапурда айнан шундай ёндошув туфайли улар жадал тараққий этган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчининг обрўсини ошириш борасида зарур топшириқлар берар экан, “Ўқитувчининг ҳурмат қилмаганнни мен ҳам ҳурмат қилмайман”, деб алоҳида таъкидлагани видеоселекторда алоҳида қайд этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019