Шавкат Мирзиёев Наврўздан кейин Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради

17:07 12 Март 2019 Сиёсат
668 0

Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбарининг шу йил март ойи охирида БААга ташриф буюриши маълум қилинди.

Хусусан, БАА иқтисодиёт вазири Султон бин Саид ал Мансурий кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, “Биз Ўзбекистон Президентининг шу ойнинг 25-санасида бўладиган ташрифини сабрсизлик билан кутяпмиз”, - дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифига алоҳида тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини айтиб ўтди.

Қайд этиш жоиз, ушбу йиғилишда инвестицияларни кенгайтириш ҳамда устав капитали бир миллиард долларлик қўшма инвестиция компанияси инвестициявий портфелини шакллантириш асосий масалалар қаторидан жой олди. Абу-Даби тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ушбу қўшма компания муассислари бўлади.

Музокараларда етказиб берилаётган маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш ҳамда икки томонлама савдо ҳажмини оширишга алоҳида урғу берилди.

БАА томони Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар шарофати билан жадал ўсиб бораётганини эътироф этди.

Mubadala компанияси иштирокида геологоразведка ишлари, углеводородларни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, ADNOC ва ”Ўзбекнефтегаз” ўртасидаги экспертлик-маслаҳатлашув бўйича ҳамкорликни давом эттириш, Masdar компанияси билан биргаликда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам ҳукуматлараро комиссия йиғилиши кун тартибидан жой олди.

Мазкур йиғилишда Дубай ва Тошкент ўртасида янги авиайўналиш очилгани эълон қилинди. Ушбу парвозлар кечадан бошлаб Fly Dubai авиакомпанияси томонидан йўлга қўйилди. Томонлар мазкур қарор туризм, савдо амалиётлари ва сармояларни жалб этиш борасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имконини беришини таъкидлашди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019