Президент ҳамиша Халқ билан бирга!

16:53 28 Февраль 2019 Сиёсат
738 0

Наманган вилоятига ташриф чоғида Президент кортежи кутилмаганда Тўрақўрғон тумани деҳқон бозори ёнида тўхтади. Давлатимиз раҳбари халқ ичига кириб бориб, одамлар билан самимий мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлидаги ислоҳотлар халқ билан бамаслаҳат давом эттирилишини таъкидлади. Жумладан, Наманган вилоятининг ҳар бир туманига катта миқдорда инвестициялар киритиш, янги корхоналар, санаторийлар, мактаблар қуриш, ишчи жойлар яратиш бўйича улкан лойиҳалар бошланганини айтиб ўтди.

Одамлар Президентимиз ташрифидан бениҳоя хурсанд бўлиб, ислоҳотлар натижалари ҳар бир соҳада сезилаётганини билдирди. Наманган вилояти, умуман, мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этди.

Таъкидлаш керакки, халқ билан мулоқот қилиш, ҳамиша халқ билан бирга бўлиш Шавкат Мирзиёев фаолиятининг асосий мезонидир. Президентимиз ҳар бир ҳудудга, жумладан, 2017 йилда Тўрақўрғон туманига ташрифи чоғида ҳам одамлар билан мулоқот қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019