Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

22:26 27 Декабрь 2018 Сиёсат
502 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан бир-бирини қизғин табриклаб, олий даражада эришилган келишувларнинг бажарилиши ва амалий ҳамкорлик ривожланиши натижаларини баҳоладилар.

Президентлар 2018 йил қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида дўстлик ва ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш даври бўлганини таъкидладилар.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жорий йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи самаралари ҳамда август ойида Аваза шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги учрашувларнинг амалий натижалари икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шериклик ривожига янги суръат бағишлади.

Тошкент ва Ашхободда муваффақиятли ўтган миллий кўргазма ва бизнес тадбирлари, Ишбилармонлар кенгашининг ташкил этилгани товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кучайтиришга хизмат қилди.

Давлат раҳбарлари минтақанинг транзит салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини ҳамда фаол ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқалар тарафдори эканликларини таъкидладилар.

Дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга томонларнинг интилиши муштарак экани қайд этилди.

Суҳбат якунида Президентлар янги – 2019 йилда қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тиладилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019