Шавкат Мирзиёев Форишдаги Буюк Британия қўшма корхонаси фаолияти билан танишди

18:39 30 Январь 2019 Сиёсат
736 0

Президент Шавкат Мирзиёев Фориш туманидаги “Mega Invest Industrial” қўшма корхонаси билан танишди.

2017 йил декабрда фаолият бошлаган корхонада базальт тоши қайта ишланиб, базальт толаси ва арматураси ишлаб чиқарилади. Айни пайтда лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичлари ишга туширилган. Бунинг учун Буюк Британиянинг “Leigh Borrier” компаниясининг 11 миллион доллар инвестицияси ҳамда Ўзбекистон миллий банкининг 26 миллион доллар кредит маблағи йўналтирилган. Германия, Франция, Италия, Россия, Туркия каби давлатлардан ноу-хау технологиялар келтириб ўрнатилган. 225 кишининг бандлиги таъминланган.

2018 йилда бу ерда минг тонна базальт арматураси ва сеткалар ишлаб чиқарилди. Яқин вақтларда учинчи босқични ҳам ишга тушириш мўлжалланган. Корхона тўлиқ қувват билан ишлагач бир йилда 4 минг тонна базальт толаси ва 4 минг 800 тонна арматура тайёрланади.

Базальт арматурасининг афзаллиги шундаки, у металл арматурасидан 8 баробар енгил, 3 баробар мустаҳкам, 30 фоиз арзон. Қолаверса, зангламайди, электр токини ўтказмайди, 100 йилгача ўз хусусиятини йўқотмайди. Мазкур корхона Ўрта Осиёда ягоналиги, МДҲ давлатларида иккинчи эканлиги билан аҳамиятлидир.

Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди. Фаолиятни янада кенгайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулотлар таннархини камайтириш бўйича топшириқлар берди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019