Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги инвестиция лойиҳалари билан танишди

17:36 12 Июнь 2018 Сиёсат
692 0

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар тарқатди.

Фарғона вилоятида хорижий сармояларни тўғридан-тўғри жалб қилишга қаратилган инвестициявий хаб ташкил этилмоқда. Хориждаги доимий офислар, биродарлашган шаҳарлар ва юртимиздаги чет эллик ишбилармонлар орқали бу хабга 161 миллион доллардан ортиқ инвестиция олиб келиш режалаштирилмоқда. Ушбу маблағни янги корхоналар очиш ва мавжудларини модернизация қилишга йўналтириб, 2 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, мазкур инвестициявий хаб вилоятдаги эркин иқтисодий зоналар ва инновацион марказлар билан ҳам ишлайди.

Президентимиз бу тизимни такомиллаштириш, бундай хабларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш, иқтисодий барқарор корхоналарни кўпайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шу ерда Фарғона вилоятидаги саноат корхоналарига инвестиция жалб этиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, ёшларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлашга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019