Шавкат Мирзиёев: Бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотиш – иқтисодиётни тушунмаслик

20:14 13 Апрель 2018 Сиёсат
725 0

Хабар берганимиздек, айни пайтда Сайхунобод туманидаги 8-мусиқа ва санъат мактабида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар давом эттирилиши, ҳосилдорлиги кам ерларда пахта қисқартирилишини таъкидлади. 

“Бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотиш – иқтисодиётни тушунмаслик.  Энди пахтани фақат рентабеллиги бор жойларда экамиз. Худо хоҳласа, икки-уч йилдан кейин бир кило пахтамизни ҳам четга сотмаймиз. Замонавий корхоналар ташкил этиб, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли тайёр маҳсулот қилиб сотамиз” деди Шавкат Мирзиёев. 

Сирдарё вилоятида ҳам 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилиши, бу ерда анор, узум, нўхат, рапс, соя, аччиқ қалампир каби харидоргир мева-сабзавотлар экилиши қайд этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар