Шавкат Мирзиёев: “Биз Алишер Усмоновдек ватандошларимиз билан ғурурланишимиз керак”

23:35 04 Март 2019 Сиёсат
574 0

Архив фото

Россиялик миллиардер, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 50 миллион АҚШ доллари хайрия қилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ҳақда Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Куни кеча эса “Ўзбекистон 24” телеканали орқали бу ҳақда лавҳа эфирга узатилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича Алишер Усмонов менга бир таклиф қилдиларки, “Агар сиз рухсат берсангиз, ўртоқ Президент, мен шу 50 миллион долларни “Обод қишлоқ” бўйича Наманган вилоятига берсам, сиз шуни қандай қабул қиласиз?”. Мен айтдимки, “Бу пулларни ҳар бир туманга 20 — 25 миллиард сўмдан биз тарқатмоқчимиз”. Бу пуллар, очиғини айтсам, Тошкентга тушди. Бу ваъда эмас, нақд пулни юборди”, деб айтиб ўтган Шавкат Мирзиёев.

Президент ноёб лойиҳа сифатида Наманган шаҳрида Алишер Усмонов номи билан аталувчи халқаро бизнес маркази ва замонавий бизнес мактаби очишни таклиф этган.

“Биз бундай ватандошларимиз билан ғурурланишимиз керак. Тадбиркорлик деяпмиз. Ҳамма ҳам тадбиркор бўлавермайди. Ўқитиш керак, сир-асрорини ўргатиш керак. Наманганда туғилиб, дунёга таниқли тадбиркор бўлиш — бу Наманган ҳавоси, Наманган суви, Наманган халқининг катта эҳтироми ва меҳнатининг натижаси бўлса керак. Наманган ёшларини тарбия қилсангиз, Наманган халқига бутун умр замин ва эсдалик бўлади”, дея таъкидлаган Ўзбекистон Президенти.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Нанай қишлоғида ҳам санаторий-соғломлаштириш мажмуасини қуриш бўйича қарор қабул қилинганини билдирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019