Шавкат Мирзиёев августда Беларусга расмий ташриф билан боради

12:08 19 Июнь 2019 Сиёсат
173 0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев августда Беларусга расмий ташриф буюради, деб хабар берди Беларусь Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати.

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 17-19 июнь кунлари бўлажак ташриф кун тартибини тайёрлаш мақсадида Беларусга бўлади.

Беларусь ҳукумати Ўзбекистон билан саноат кооперациясидан манфаатдор ва техника ишлаб чиқариш соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этяпти. Бу ҳақда ушбу мамлакат бош вазири ўринбосари Владимир Дворник яқинда Минск шаҳрида бўлиб ўтган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Беларусь ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишида таъкидлади.

“Агросаноат комплекси, машинасозлик, озиқ-овқат ва фармацевтика тармоқлари, енгил саноат ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳисобланади. Саноат кооперацияси, қўшма корхоналар тузишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонда юк, махсус ва тиркамали техникалар, газ моторли автобуслар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни таклиф этмоқдамиз. Минск автомобиль заводи юқори даражада маҳаллийлаштирилган шу каби ишлаб чиқаришларни ташкил этишда қатнашишга тайёр”, - дея қайд этиб ўтди у.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гап кетганда, Ўзбекистон томони маблағлари ҳисобига Беларусь лойиҳа ва қурилиш ташкилотларини жалб этиш, асбоб-ускуналари, белорус селекциясидаги йирик шохли чорва молларини етказиб келиш ҳисобига мамлакатда сут-товар мажмуаларини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

Шу йил апрель ойида Тошкент вилоятида “Здравушка Ташкент“ қўшма корхонаси очилган эди. Бинобарин, ушбу лойиҳа бўйича минг бошга мўлжалланган сутни қайта ишлаш заводи ва сут-товар мажмуасини қуриш режалаштирилмоқда.

В.Дворникнинг фикрича, белорус корхоналари иштирокида Ўзбекистон газ етказиб бериш ва газ тақсимоти тармоқларини автоматлаштириш бўйича лойиҳа йирик воқеага айланиши мумкин.

Ўз навбатида АКТ соҳасида, жумладан, ўзбекистонлик абитуриентларни IT-йўналишида Беларусда ўқишини ташкил этиш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.

Беларусь Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, коммунал ва махсус техникалар, кон ағдарма машиналари, ёғочни қайта ишлаш, нефть-кимё, фармацевтика, тиббиёт техникалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, зотдор чорва моллари етказиб берилишини кенгайтиришга тайёр.

Владимир Дворник Ўзбекистондан сифатли маҳсулотлар, биринчи навбатда, сархил ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, пахта толаси, мис симлари ва бошқа товарларни импорт қилишдан манфаатдор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019