Шавкат Мирзиёев: «Андижон вилояти ҳокимидан розиман. У — Андижон халқининг бахти»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи доирасида Улуғнор туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Президент вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.
«Бугун Андижон вилояти ҳокими билан кўп гаплашдим. Шуни билингки, мен масала қўйган одамни жуда ҳурмат қиламан. Масала қўйишни билган одам 50 фоиз муваффақиятга эришади дегани.
Фурсатдан фойдаланиб айтиб ўтмоқчиман — мен ҳокимдан розиман. Шуҳрат Қўшоқбоевич ўз олдига қўйилган вазифаларни қўлидан келганича бажаришда Ўзбекистон ҳокимлари орасида олдинги қаторлардан бирида туради десам, адашмаган бўламан. Бу ҳам Андижон халқининг бахти.
Мен вилоятдаги ишларни кўриб, ҳокимнинг куйинганини кўриб айтяпман. Бугун кун давомида у олдимга 50та масала қўйди, ҳар бирининг остида камида 5 миллиардлик сармоя ётибди. Шуҳрат Қўшоқбоевич мана шундай фаол сафдошимиз, мен энг ишонган ҳокимлардан бири. Мен буни юрагимдан айтяпман», дея гапириб ўтди давлатимиз раҳбари.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: