Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат маркази фойдаланишга топширилди

14:24 30 Апрель 2018 Жамият
1541 0

 

Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Фарғона шаҳри Алишер Навоий кўчасида жойлашган олдинги “Нурхон” кинотеатри Фарғона вилоят ҳарбий-маъмурий сектор кўмаги билан қайта таъмирдан чиқарилиб, округ Маънавият ва маърифат марказига айлантирилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда фуқароларнинг маданий дам олиши учун марказда 650 нафар томошабинга мўлжалланган замонавий концерт зали, шунингдек, шахмат, шашка, чет тиллари, компьютер технологияларини ўрганиш, чеварчилик, пазандачилик каби ўқув курслари хизмат кўрсатади. Юқори тезликдаги Интернет глобал тармоғига уланган ахборот ресурс маркази фойдаланувчиларнинг ахборот олиши ва маълумот алмашинувига ҳамда миллий ва жаҳон адабиёти дурдона асарларини электрон шаклда мутолаа қилишига имконият яратади.

Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Марказда ташкил этилган ўқув курсларига ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун 50 фоизли тўлов чегирмалари берилади.

Эслатиб ўтамиз, Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат маркази фойдаланишга топширилгани боис, Мустақиллик кўчасида жойлашган Фарғона гарнизони офицерлар уйи фаолияти тўхтатилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати томонидан “Халқ сўзи online”га маълум қилинишича, марказнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида илгари фақат битта вазирлик Маънавият ва маърифат маркази мавжуд эди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019