“Шарқ тароналари”да АҚШдан қайси гуруҳ қатнашади?

16:36 23 Август 2019 Жамият
115 0

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Henhouse Prowlers” блюграсс гуруҳи Самарқандда ўтадиган бу йилги “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида Қўшма Штатлар вакили сифатида қатнашишини маълум қилди.

“Шарқ тароналари”да иштирок этишдан ташқари, 23 август кундуз соат 1:30 да “Henhouse Prowlers” Тошкентдаги Тамарахоним музейида маҳаллий мусиқачи ва талабалар билан алоҳида машғулот ўтказади. 31 август кечқурун соат 8:00 да эса, у “Анҳор Локомотив” кўнгилочар паркида концерт намойиш этади. Бу концерт бепул ва кенг жамоатчилик учун очиқдир.

“Henhouse Prowlers” АҚШ Давлат департаменти шафелигида дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакатида ҳар йили 175 та концерт берган америкалик мусиқачилардир. Чикагода яшаб, ижод этувчи Кристофер Доллар, Жонатан Голдфайн, Кайл ОʼБрайен ва Бенжамин Райтушбу квартет аъзоларидир. Улар халқ мусиқаси орқали бошқа маданиятлар билан боғланиш учун анъанавий америкача блюграсс мусиқасидан тарбиявий асос сифатида фойдаланади. Гуруҳ “Live from Kyrgyzstan” (Бишкекда ёзилган) ва “Separation Man” номли иккита мусиқий альбом чиқарган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019