Шарғундаги ҳашарчиларга ош дамлаб берилди

09:35 23 Август 2019 Жамият
144 0

Бугун шаҳарларимизда замонавий бинолар, янгиланишлар, ўзига ҳос архитектура намуналари акс этган иншоотлар бунёд бўлмоқда. Аслида ҳар замонда ҳам шаҳарлар ривожи муҳим аҳамиятга эга. Аммо республикамизнинг энг чекка ҳудудлари, шароити оғир, турмуш даражаси машаққатли бўлган жойларни юксалтириш, инсонларга муносиб ҳаёт даражасини яратиш масаласи долзарб мавзудир. Президентимизнинг “Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшаши керак” дея айтган сўзлари замирида ҳам шу улкан ҳақиқат мужассам.  Инсонлар ҳаётини фаровон қилиш мақсадида Қорақалпоғистоннинг Мўйноғида, Жиззахнинг Манасида улкан, тарихий бунёдкорликлар қилинди. Бугун бу масканларда яшаётган инсонлар қалбида умид ва бахт мужассам. Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасини обод ва кўркам гўшага айлантириш, шаҳарчада тўртта беш қаватли жами 120 хонадонли янги уйлар қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Сурхон воҳаси республиканинг энг чекка вилояти сифатида ривожланиш ва эътиборга муносибдир. Воҳа кенгликлари бўйлаб инсонлар, уларнинг бугуни билан танишар эканмиз, бағрикенг, самимий, мард ва танти, энг асосийси, ҳар қандай турмуш шароитни ениб яшаётган инсонларга муносиб ҳаёт тарзи, фарзандларининг эртаси учун шароит кераклигини англайсан киши. Шу маънода  олис Сариосиёнинг Шарғун шаҳарчасида замонавий архитектура қиёфаси яратилмоқда. Шарғунда  янги уй-жойлар барпо этиш, мавжудларини таъмирлаш, бугунги тараққиёт даражасига монанд ижтимоий соҳа объектлари, йўллар ва пиёдалар йўлаклари, аҳолига хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканлари тармоқларини юзага келтириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари айни кунларда авжида. Фидойи юртдошларимиз вилоятнинг турли туманларидан Шарғунга келиб беминнат ҳашарчи бўлиб қурилиш ишларида фаол иштирок этишмоқда. Ҳашар, қурилиш, ободонлаштириш бўлаётган жойда меҳнат қилаётганларга “Ҳорманглар!” дейиш ўзбекнинг ўзига хос фазилатларидан биридир. Шундай азалий қадриятни бугунга кўчира олган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари Шарғун шаҳарчасида меҳнат қилаётган юрдошларимиз ҳузурига келиб, улар ҳолидан хабар олишди. Қурилиш штабида, айни тушлик пайтида бўлиб ўтган самимий давра суҳбатида мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар, мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг нақадар ҳаётий ва самарали экани ҳақида фикрлар юритилди.Федерация томонидан 650 нафар ҳашарчилар учун ош тайёрланди.    Мухтасар айтганда, Президентимиз ташаббуси билан Шарғун кўркам ва замонавий шаҳарчага айлантирилмоқда. Демак, тез фурсатларда шаҳарчанинг кўриниши тамомила ўзгаради. Энг муҳими, шаҳарча аҳолисининг ҳаётида янги ўзгаришлар, шароит ва имкониятлар яратилади.

Гулноза Шарафова


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019