Шарғун шаҳарчаси ва Деновда кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилиши бошланди

12:12 17 Май 2019 Жамият
206 0

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 30 апрель - 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасини обод ва кўркам ҳудудга айлантириш хусусан, шаҳарчада 4 та 5 қаватли жами 120 хонадонли уйлар қурилиши бўйича топшириқ берган эди.

Белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида сифатли амалга ошириш мақсадида ҳудудда бунёдкорлик ишлари бошланди. Даставвал, Сариосиё туман хокимлиги томонидан уй-жойлар қурилиши учун 1,04 гектар ер майдони ажратилди. Айни вақтгача 4 та кўп қаватли уйнинг котлован қазиш ишлари 100 фоизга бажарилди. Ҳозирда зичлаш (трамбовка) ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Объектда 10 дан ортиқ замонавий техникалар ва 60 га яқин муҳандис қурувчилар жалб этилган.

Шунингдек, ташриф давомида вилоятнинг Денов шаҳрида ҳам 5 та 7 қаватли жами 210 хонадонли уйлари қурилиши бўйича топшириқ берилган эди. Бу ерда кўп қаватли арзон турар жойлар қурилиши учун 3 гектар ер майдони ажратилди. “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инженеринг компанияси томонидан уйларни тез ва сифатли қурган ҳолда йил охирига қадар фойдаланишга топшириш мақсад қилинган. Бунинг учун барча имкониятлар сафарбар этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019