Шанхайда “Ўзбекистон маданият кунлари” бўлиб ўтади

16:23 04 Ноябрь 2019 Жамият
325 0

Пойтахтимизда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуман доирасида Ўзбекистон Маданият вазири Б.Сайфуллаев Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Владимир Норов билан учрашди.

Мулоқот мобайнида ШҲТ бош котиби В.Норов ташкилотнинг маданий алоқаларни кенг ривожлантириш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, учрашувда ташкилот томонидан уч йил ичида Хитой, Қозоғистон, Беларус ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг маданият кунлари, Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилган кеча, шунингдек, Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Ўз навбатида, Маданият вазири Б.Сайфуллаев ҳам юртимизда ўтказилаётган барча маданий-маърифий тадбирлар, фестиваллар, халқаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган эътибор тўғрисида сўз юритиб, Шанхайда ўтказиладиган “Ўзбекистон маданияти кунлари”да фаол иштирок этишларини таъкидлади. Бунинг учун ўзбекистонлик санъат ва маданият ходимларининг салоҳияти етарли эканлигига ишонч билдирди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Шанхайда ўтказиладиган “Ўзбекистон маданият кунлари” 24 декабрь куни бўлиб ўтади.

Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019