Шахта орқали бировнинг уйига кириб 11,5 млн. сўм ва 3600 доллар ўғирлаб кетган шахс ушланди

17:13 03 Сентябр 2020 Жамият
246 0

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Қайд этилишича, 18 август куни Миробод тумани ички ишлар органларига 37 ёшли Малика С. мурожаат қилиб, унинг хонадонидан 11.500.000 сўм ва 3.600 АҚШ доллари йўқолгани ҳақида хабар берди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи шахс 39 ёшли Ғулом У. эканлиги аниқланди.

Тергов давомида маълум бўлишича, Ғулом У. хонадонга шахта орқали кирган. Тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?