Шахматчилар нима учун бошқалардан кўра узоқ яшайди?

14:15 08 Май 2018 Lifestyle
822 0
Фото: valimo.ru

Австралиялик олимлар шахмат билан профессионал тарзда шуғулланиш умрни ўртача 7,7 йилга узайтиради деган хулосага келишди. Мутахассислар бу йўлда 1950 йилдан то бугунги кунга қадар гроссмейстерлик мақомини олган 16 мингдан ортиқ спортчи ҳаётини ўрганишди. 

Натижада улардаги соғлом турмуш тарзига риоя этиш одати узоқ умр кўришга сабаб бўлиши аниқланди. Яхши жисмоний ҳолат, ёмон иллатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш, доимий машғулотлар шулар жумласидандир, деб ёзади “Звезда” телеканали сайтида.

Тадқиқотчилар бу борада яна бир хусусиятни топишди. Уларнинг фикрича, шахматчиларнинг узоқ умр кўришига яшаётган мамлакатидаги иқлим ва экологик шароитлар каби ташқи омиллар таъсир этмас экан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар