Шахмат бўйича Олимпиада чемпионларига Президент совғаси — “Спарк“ автомобиллари совға қилинди

17:38 06 Декабрь 2018 Спорт
657 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида биринчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзосига Ўзбекистон Президенти совғаси — “Спарк“ автомобиллари топширилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тақдирлаш учун ташкил қилинган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олимпия қўмитаси расмийлари иштирок этишди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тадбирда олимпиада қаҳрамонлари Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовларга Президент совғаси — “Спарк“ автомобиллари тақдим этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019