ТИВ Россия қамоқхонасида очлик эълон қилган М.Шакаров бўйича янги маълумот берди

18:11 19 Июль 2018 Жамият
473 0
Фото: mk.ru

2018 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ходими Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Москва шаҳридаги Жазони ижро этиш федерал хизматининг 1-тергов изоляторига (СИЗО-1) ташриф буюрди.

Учрашув чоғида М.Шакаров соғлигидан шикоят қилмади. Ҳар куни СИЗО раҳбарияти у билан суҳбат ўтказмоқда, врач тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Тез тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас.

СИЗО-1 раҳбарияти берган изоҳга кўра, агар М.Шакаров очлик ҳолатини тўхтатса, соғлиғини тиклаши учун тиббий бўлимга жойлаштирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар