Шайхонтоҳур туманида 4 та уй ёниб кетди

14:08 22 Август 2019 Жамият
214 0

22 август куни соат 02:50да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” МФЙда жойлашган 31, 51, 33 ва 42-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. 

 Воқеа жойига 5та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 02:58да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:11да қуршаб олинган ва 03:42да тўлиқ бартараф этилган.

Ўзбекистон ЁХХ матбуот маркази хабаригк кўра, тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида 31, 51, 33 ва 42-уйларнинг 20, 65, 40 ва 25 кв.метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.

Ёнғинни қисқа вақтда тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ёнғиндан уйларнинг жами 550 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019