Шаҳрисабзнинг тарихий қисмидаги қурилишлар ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази ижобий хулосасидан сўнг амалга оширилади

13:55 08 Август 2019 Жамият
94 0

Архив фото

Илгари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмида меҳмонхоналар ва бошқа замонавий бинолар қурилиши мозий меросининг хавф остида қолишига олиб келаётган эди.

Энди Шаҳрисабз шаҳрининг ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган қисмида амалга ошириладиган қурилиш лойиҳалари ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси марказининг фақат ижобий хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисидаги қарори(http://lex.uz/docs/4458741)да кўрсатиб ўтилди.

Мазкур ҳужжат асосида Шаҳрисабзда янги корхоналар ва ишчи ўринларини вужудга келтирадиган инвестициявий лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги 64 та лойиҳага 313 млрд. сўм, саноат соҳасидаги 24 та лойиҳага 304 млрд. сўм ажратилади.

Лойиҳаларнинг ҳаммаси 157 та бўлиб, олтита йўналишни қамраб олган. 2019 йилда 1068 та, 2020 йилга бориб эса яна 479 та иш ўрни яратилиши прогноз қилиняпти.

Молиялаштириш учун йўналтириладиган ресурсларнинг умумий миқдори 867 млрд. сўм сифатида баҳоланмоқда. Уларнинг асосий қисми компания ва корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан йўналтирилади. Қолаверса, 29,5 млн. АҚШ доллари миқдорида хориж сармояси жалб этилиш ҳам режалаштирилган.

Бундан олдин 2016 йилда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Шаҳрисабз ушбу рўйхатдани чиқарилиш хавфи пайдо бўлганди. Бунга ҳудуднинг ўрта асрлар ноҳиялари марказидаги биноларнинг бузилиши ва янги объектлар, жумладан, меҳмонхона ва бошқа бинолар қурилиши оқибатида шаҳарнинг ташқи қиёфаси ўзгариб кетгани сабаб бўлганди.

Кейинчалик, тўғрироғи, ўтган йили ЮНЕСКО умумжаҳон маданий мерослар комиссияси ушбу масалани кўриб чиқиб, Шаҳрисабзни рўйхатда қолдиришга қарор қилганди. Фақат Ўзбекистонга яна бир йил давомида турли комиссиялар ташриф буюриб, вазиятни назорат қилиши, Шаҳрисабз тарихий марказини ЮНЕСКО жаҳон мерослари рўйхатида қолдириш нуқтаи назаридан ишлар давом эттирилиши маълум қилинганди. Юқоридаги қарор ижроси ҳам ана шу эзгу мақсад рўёбига қаратилгани билан ҳам долзарбдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019