Шаҳрисабзлик чавандоз улоқда “Gentra”ни “айирди”

12:22 19 Март 2019 Жамият
881 0

Фото: «Халқ сўзи»

18 март куни Китоб туманининг Қайнар қишлоғи далаларида халқаро улоқ-кўпкари мусобақалари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро спорт тадбирида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан келган мингга яқин чавандозлар иштирок этишди.

Айни пайтда яшиллик билан қопланган Қайнар қир адирлари от чоптирган чавандознинг завқини юз чандон оширади. Бу ердаги дара ва сойликлар байрам сайиллари ҳамда спорт мусобақалари учун атайлаб тайёрлангандек, табиий амфитеатр тусини олган. Шундай сойликларнинг бирида ўтказилган икки маррали улоқ кўпкари мусобақалари ён бағирларда жамул жам бўлган томошабинлар олқиши остида қизғин ва муросасиз тортишувларга бой бўлди.

Фото: «Халқ сўзи»

Улоқ айиришда чаққонлик ва эпчиллик қилган чавандозлар туя, той, тана, қўчқор, маиший техника ва гиламлар, шунингдек, пул мукофотларидан иборат юзлаб зотларни қўлга киритишди.

Мусобақанинг бош соврини –Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини “Gentra”автомашинаси учун кечган баҳслар айниқса муросасиз бўлди. Унда шаҳрисабзлик чавандоз Сирож Жовлиев Фонар лақабли оти билан улоқни ҳалол айирди ва бош совринни қўлга киритди. Ғолибга автомашина калитини Қашқадарё вилояти ҳокими З. Рўзиев тантанали топширди.

Фото: «Халқ сўзи»

Наврўз байрамига улашиб кетган байрам тадбирларида миллий кураш мусобақалари, дорбозлар томошаси, вилоят санъат усталари ҳамда фольклор жамоалар ижросидаги галаконцерт дастурлари, шунингдек, кўргазма ҳамда савдо ярмаркалари ташкил этилди. Байрам тадбирларида вилоятнинг барча туманларидан келган ва чет эллик меҳмонлардан иборат 15 мингга яқин томошабинлар иштирок этди.

Фото: «Халқ сўзи»
Фото: «Халқ сўзи»

А. Муҳаммадиев


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019