Шаҳрисабзда юз берган ёнғин оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси жабр кўрди

14:44 08 Январь 2020 Жамият
225 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Аҳад Муҳаммадиев/Қашқадарё. Шу йилнинг 8 январь куни соат 04:40да республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали Шаҳрисабз тумани субфилиалига ёнғин натижасида жароҳатланган фуқаролар олиб келинган.

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз тумани Хитой МФЙ Оммағон қишлоғида яшовчи Б.Н.нинг хонадонида юз берган ёнғин натижасида хонадон соҳиби 1972 йилда туғилган Б.Н. ва унинг турмуш ўртоғи, 1981 йилда туғилган Э.Г. оғир, уларнинг 2009 йилда туғилган қизи Н.Д. ва 2011 йилда туғилган ўғли Н.А. ўрта оғир ҳолатда куйиш жароҳати билан шифохонага олиб келинган. Айни пайтда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 2003 йилда туғилган ўғли Н.Қ.га амбулатор ёрдам берилди, дейилади Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин уйда ўрнатилган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши натижасида содир бўлган. Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019