Шаҳрисабзда I Халқаро Геотуризм форумига старт берилди

09:33 02 Август 2019 Жамият
184 0

Кеча Шаҳрисабздаги  Маданият саройида Биринчи Халқаро Геотуризм форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир очилишида кўзга кўринган олимлар, геология ва минерал ресурслар соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар иштирок этишди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев очиб берди ва иштирокчиларга Ўзбекистоннинг геотуристик салоҳиятига кўрсатган юқори эътибори учун миннатдорчилик билдирди.  

“Биринчи Геотуристик форумнинг Китоб давлат геология қўриқхонаси ҳудудида ўтказилиши рамзий аҳамиятга эгадир, зеро дунё океанидан қуруқликка чиққан ҳаётнинг бошланиш жойи мамлакатимизда геотуризмни ривожлантириш учун айни муддаодир. Форумни ўтказишдан мақсад Ўзбекистонда гео- ва палеотуризмни ривожлантириш учун янги истиқбол ва имкониятларни очиш, жаҳоннинг геология ва палеонтология илм марказлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш, илмий ва амалий тажриба алмашиш, янги туристик маҳсулотларни яратиш, мавжуд туристик дастурларни бойитишдан иборатдир”, - деди У. Қосимхўжаев. 

 Ўзбекистон Республикасининг Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси давлат қўмитаси Минерал хомашё базасини ишлаб чиқариш ва ривожлантириш экологик бошқармаси бошлиғи Асрор Рустамов тадбир иштирокчиларига ноёб қўриқхонанинг тарихи ҳақида сўзлади. 

“Китоб давлат геологик қўриқхонаси Ўзбекистоннинг муҳофазадаги ноёб табиий зоналаридан бири ҳисобланади. Қўриқхонага 1979 йилда асос солинган бўлиб, у денгиз жониворлари ва ўсимликларинининг стратиграфик кесмалари ва қадимий қолдиқларини қўриқлаш учун махсус яратилган. Палеозой кесмалари бу ерда жуда қизиқ геологик шакл ҳосил қиилган бўлиб, Ернинг 130-170 миллион йиллик геологик тарихига оид бой ва бетакрор маълумотларни ўзида сақлайди”, - дея таъкидлади у.   

Шундан сўнг маҳаллий ва хорижий олимларнинг чиқишлари ташкил этилиб, улар “Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожлантиришда миллий мақсад ва вазифалар ҳамда замонавий геотуризм”, “Геопарклар фаолиятини йўлга қўйиш орқали геотуризмни ривожлантириш ва бунда ЮНEСКОнинг геофанлар ва геопаркларга оид халқаро амалий тажрибасидан фойдаланиш” каби мавзуларни ўз ичига қамраб олди. Уч кун давомида форум иштирокчилари “Зинзилбоғ” геотуристик маршрутининг очилиши, Китоб кенглик станциясига ташриф, жаҳон олимлари иштирокидаги илмий анжуманлар, келишувларнинг имзоланиши ва бошқалар кутмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019