Шаҳрисабз ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқарилиши мумкин

17:48 22 Июнь 2018 Маданият
1304 0
Фото: uza.uz

Жаҳон мероси қўмитасининг июнь ойи охирида ўтадиган йиғилишида Шаҳрисабзни ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқариш масаласи муҳокама этилади.

Бу ҳақда “Газета.уз” интернет нашрига германиялик мутахассис Йенс Йорданга асосланиб хабар тарқатди.

Унинг маълум қилишича, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази Шаҳрисабзни Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқариш бўйича тақдимнома киритган.

Йорданнинг билдиришича, 2014 йилда Шаҳрисабздаги тарихий маҳаллалар бузиб ташлангани ортидан ЮНЕСКО Ўзбекистон ҳукуматига бу йўқотиш ўрнини қандай тўлдириш масаласида таклифлар киритишни илтимос қилган. Бироқ уч йил давом этган мазкур жараёнда Ўзбекистон томони билдирган таклифлар ташкилотни қониқтирмади.

“Масалан, Ўзбекистон ҳукумати болалар учун ташкил этилган ўйингоҳларни кўчириш ёки кўча чироқлари сонини камайтириш каби таклифларни киритган. Бундай самарасиз чора-тадбирлар Жаҳон мероси маркази томонидан ҳеч қачон илтимос қилинмаган”, дейди германиялик мутахассис.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Шаҳрисабз ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига 2000 йилда киритилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019